Президент Шавкат Мирзиёев икки кун давомида Бухоро вилоятида бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши кутилмоқда.
Президент Cengiz Holding компаниясининг 5,2 млрд долларлик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришни топшириб, Жиззахда 520 МВт ли ИЭС қурилишини бошлаб берди. Туркиялик инвестор Тахтақорача довони орқали туннель қуриш, конларни ўзлаштириш ва энергетика объектларини бошқаришни режалаштирмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг Владимир Путин телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, гуманитар алмашинувни давом эттиришга эътибор қаратилди.
Август ойида Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқда
Ўзбекистон президенти 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади. У ерда олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев 2023 йил якунига қадар камбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш мумкинлигини таъкидлади. Давлат раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни эълон қилди.
Президент муаммоли кредитлар кўплиги сабабли Марказий банкнинг 2 вилоятдаги бошқарма бошлиқларини ҳамда бир қатор банк филиаллари раҳбарларини ишдан бўшатиш тавсиясини берди. Шунингдек, у оилавий кредитлар ҳисобидан техника ва маҳсулотлар харид қилиш тизимини ҳам танқид қилди.
Президентнинг Тошкент вилоятида ўтказган йиғилишида Наманган шаҳри ва 15 та туман ҳокимининг 16 нафар биринчи ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Бунга ушбу ҳудудларда қашшоқлик даражаси юқорилиги сабаб қилиб кўрсатилди.
Президент 26 та солиқ инспекцияси раҳбарлари, иккита вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғини ишдан бўшатиш, шунингдек, Солиқ қўмитаси раис ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилиш ҳақида топшириқ берди. Солиқ идоралари қўшимча манба излаш ўрнига «эски замон касалига берилиб кетишди», деди у.
Ўзбекистонда ҳар бир тадбиркорга муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган солиқ ходими бириктирилади, дея маълум қилди президент. 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этмайди, 2024 йилдан эса кичик бизнес субъектлари электрон ҳисобот тизимига ўтади.
Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ шахсларга «Дўстлик», II даражали «Соғлом авлод учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали берилди (рўйхат).
Ўзбекистон президенти яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олди. «Бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди», дея таъкидлаган Мирзиёев айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётганини қайд этди.
Ўзбекистонда 2024 йилдан босқичма-босқич аҳолининг барча тезкор ва шошилинч мурожаатларини ҳал қилиш мақсадида ягона 112 тезкор рақами (АҚШдаги 911 каби) ва диспетчерлик тизими ишга туширилади.
Президент Фарғонада ИИВнинг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этмоқда. Унинг сўзларига кўра, ўтган 6 ой давомида олдини олиш мумкин бўлган 12 мингга яқин жиноят содир этилган. «Айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари жиноятчиликни олдини олишда жиловни қўйиб юборган», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти 27−28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги, саноатдаги ишлар ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистон президентининг ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Таклиф ва саволларни 1094 ва 1100 қисқа рақамларига, шунингдек, business.gov.uz портали орқали юбориш мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас.
Тошкентнинг Ботир Зокиров ва Навоий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши мумкин. Фаоллар бу жойга кўприк эмас, «одамлар дам оладиган жамоат макони, шаҳар муҳити керак»лигини таъкидлаяпти. Муштарийлар 2022 йилги реконструкциядан сўнг Навоий кўчасида тирбандлик муаммоси камайганини ҳам эслатди.
Президент матбуот хизмати «Газета.uz»нинг шаҳар марказида йўл ўтказгичлар қуриб бўлмаслиги ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди. «Агарда шундай лойиҳа бўлса, уни ишлаб чиқишга энг яхши мутахассислар жалб қилинади ва жамоатчилик фикри инобатга олинади», — деди президент матбуот котиби.
Ўзбекистон президенти «Ботир Зокиров ва Навоий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қуриш зарурлигини» қайд этди (унинг матбуот хизмати келтирган иқтибос). Бу шаҳарда пиёдалар устуворлигини таъминлаш ҳақидаги тамойилга зид бўлган баҳсли қарордир. «Газета.uz» лойиҳани очиқ муҳокама қилишга чақиради.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатларининг биринчи саммитида Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш, эркин савдо ҳудуди ва визасиз сайёҳлик маконини яратиш таклифини илгари сурди. Иккинчи саммит Самарқандда ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг